Роналду гапга ҳам уста экан

  • 30 сентября, 2023, 08:08
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Саудия Арабистони чемпионатининг навбатдаги турида “Ан-Наср” сафар учрашувида “Ат-Таи” жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу баҳсда Криштиану Роналду аввал Андерсон Талискнинг голига ассистентлик қилди ва ўйин охирида ўзи ағалаба тўпини киритди.

Криштиану Роналду ўйиндан кейин фикр билдирди.

- Яна бир муҳим ғалаба. Қаторасига тўққизинчи ғалаба. Ажойиб иш, жамоа! Шудай яхши ишлашни давом эттирайлик, - деди Криштиану Роналду.

Шу тариқа, португалиялик юлдуз профессионал фаолиятидаги 1003 ғалабасини нишонлади. Ҳали бирорта футболчи ўз фаолияти давомида мингта учрашувда ғолиб бўлмаган.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию