Роналду жамоада ким ўйнашини ҳал қиладиган бўлди

  • 4 июня, 2023, 18:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ан-Наср” раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуга трансферларга аралашиш ваколатини берди, деб хабар тарқатди Испаниянинг AS нашри.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, португалиялик юлдуз энди трансферлар бўйича маслаҳат бериш ва вазиятни таҳлил қилиш орқали жамоага ёрдам беради.

Клуб хўжайинлари бу қарори орқали Роналду атрофига португалиялик юлдуз маъқул кўрган кучли футболчиларни жамлаш имконига эга бўлмоқчи.

Роналду Саудия Арабистонига январда кўчиб ўтганди. Ҳозирга қадар Арабистон чемпионатида 16 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 14 марта ишғол қилди. Унинг шартномаси 2025 йилгача тузилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию