Роналдунинг сардорлик боғичи ким ошди савдосига қўйилди

  • 30 марта, 2021, 19:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналдунинг сардорлик боғичи ким ошди савдосида сотилмоқда, деб хабар бермоқда Tuttomercatoweb.

Tecno

Манбага кўра, аукциондан тушган маблағ умуртқа мушакларидаги жароҳатдан азият чекаётган олти ойлик сербиялик болани даволашга сарфланади. Боғичнинг бошланғич нархи уч минг еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Роналду “ЖЧ-2022” саралашидан ўрин олган Сербияга (2:2) қарши ўйиннинг 93-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилган эди. Аммо ҳакам тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаган деб ҳисоблади ва голни инобатга олмади. Ҳозирча ЖЧ саралашларида VAR тизими қўлланмаяпти.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию