Рой Кин "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини қаттиқ танқид қилди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" собиқ сардори Рой Кин АПЛнинг 37-тури доирасида Лондоннинг "Челси" жамоасига қарши ўйинда "қизил иблислар" ҳужумчиси Расмус Хойлунднинг ҳаракатларини танқид остига олди. Учрашув "Стемфорд Бридж"да бўлиб ўтиб, манкунианликлар 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди.

— "Расмус гўёки ҳозиргина футбол академиясидан чиққандек кўринади. У керакли даражада ишламаяпти. На югуриш бор, на бўш зоналарга очилиш, на тезкор реакция... Мен унда футбол ақлини кўрмаяпман, у бошқа топ-клублар ҳужумчилари каби вазият яратиб бера олмаяпти. У ўз ўйинини яхшилаши керак", — дея Киннинг сўзларини келтирди Sky Sports.

Жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида 22 ёшли даниялик футболчи 31 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию