Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида икки оғиз гапирди
Суперлиганинг 28-турида кутилмаган натижа қайд этилди. Чемпионлик учун курашаётган “Насаф” ўз майдонида воҳа дербисида “Машъал”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев икки оғиз гапирди, холос.
- Ҳеч қанақа изоҳга ҳожат йўқ. Бу ёмон натижа. Яхши тайёргарликка эга эмас эканмиз. Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ, - деди Бердиев.



Комментарии