Рўзиқул Бердиев ва Улуғбек Бақоевлар "Про" дипломи учун ОФК халқаро ўқув-курсларида иштирок этишмоқда

  • 3 июля, 2019, 10:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимиздаги футбол мураббийларининг малакасини ошириш ва мураббийликни ривожлантириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келмоқда. ЎФА байроғи остида мураббийларнинг малакасини ошириш бўйича мунтазам семинар ва ўқув курслари ташкил этилмоқда. 
 
Ўқув жараёнлари "Чиғатой" спорт базасида олиб борилмоқда. Ўқув курсларини қувайтлик ФИФА ва ОФК инструктори Бадр Аҳмад олиб бормоқда. Унга Ислом Аҳмедов ёрдам бермоқда. Курс менежери Шовкат Имамов. 
 
Қайд этиш жоиз, мазкур ўқув-курсларида 21 нафар мураббий таҳсил олмоқда. Улар қаторида Рўзиқул Бердиев, Улуғбек Бақоев, Жафар Ирисметов, Нўъмон Ҳасанов, Жасур Абдураимов, Ҳамид Актамов каби таниқли мутахассислар ҳам бор. 
 
Бешинчи модуль жорий йилнинг 12 июль санасига қадар давом этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Shuhrat 1979
03/07/2019 10:55
Биздан хам жахон микёсидаги мураббийлар чикади деган ниятдамиз, худо хохласа.