Саблячи қизларимиз иккинчи ўринни эгаллашди
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.
Сабля бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақада кумуш медалига сазовор бўлди. Финалда Озарбайжон билан баҳс олиб борган қизларимиз 43:45 ҳисобида имкониятни бой беришди ва делегациямизга кумуш медални тақдим этишди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.



Комментарии