Салоҳ Гвардиолани энг кўп "ранжитган" футболчига айланди

  • 2 апреля, 2023, 10:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ кеча АПЛнинг 29-туридан ўрин олган “Манчестер Сити”га қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Эътиборлиси, бу 30 ёшли мисрлик футболчи учун Хосеп Гвардиола жамоаси дарвозасига киритган 11-голи бўлди. Шу тариқа Салоҳ Гвардиола бошқарувидаги жамоалари дарвозасига 10 ва ундан ортиқ гол уришга муваффақ бўлган биринчи ва ҳозирча ягона футболчига айланди.

Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсум “Ливерпуль” сафида Премьер-лигада жами 27 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию