Салоҳ ўзининг севимли футболчиси кимлигини айтди

CHERY AUTO

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ўзининг севимли футболчиси ҳақида гапирди. Мисрлик футболчи жамоанинг собиқ сардори ва ярим ҳимоячиси Стивен Жеррардни алоҳида таъкидлади.

"Мен футбол симуляторларида доим Жеррард учун ўйнардим. Бу менинг жамоамга ҳар доим қўшган ягона футболчим эди. У узоқ масофадан ажойиб зарбалар йўлларди ва чиройли голлар урарди. Мен у билан бир неча бор учрашганман. У ажойиб ва буюк футболчи", – деб Салоҳнинг сўзларини келтирди CNN.

Мисрлик юлдузнинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг ёзида якунланади. Ҳозирги мавсумда ҳужумчи 39 ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол ва 22 та голли узатма билан жамоасига ҳисса қўшди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию