Салоҳ: "Янги жамоадошларим билан алоқаларни мустаҳкамлашга ҳаракат қиламан"

  • 4 сентября, 09:24
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жамоанинг ёзги трансферлар ойнасида қўшилган янги аъзолари ҳақида фикр билдирди.

"Қизиллар" бир йўла иккита қимматбаҳо ҳужумчи - Уго Экитике ва Александер Исакни ўз сафига қўшиб олди. Шунингдек, жамоа сафини бошқа кўплаб футболчилар, жумладан, ҳужумкор ярим ҳимоячи Флориан Виртц ҳам тўлдирди.

- Мен ҳали Уго ва Александер билан ўзаро ҳамжиҳатликни йўлга қўйишим керак. Биз машғулотларда алоқаларни мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз, видеолар кўрамиз.

Мураббий бизга қандай ҳаракатланишни кўрсатмоқда. Тез орада янги ўйинчилар билан қандай муносабатда бўлиш кераклигини тушуниб етаман ва бу менинг ўз ўйинимни яхшилашимга ёрдам беради, - деди Салоҳ.

"Ливерпуль" уч турдан сўнг тўққиз очко билан Премьер-лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию