
Салоҳ янги шартнома кўра, қанча маош олади?
Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан янги шартнома имзолади ва мерсисайдликлар сафида яна икки мавсум қолади.
"The Telegraph" нашрининг хабар беришича, мисрлик ҳужумчи янги келишувни аввалги шартлар асосида қабул қилган — йилига 20 миллион фунт (яъни ҳафтасига тахминан 400 минг фунт) маош олади. Ушбу суммага бонуслар учун тўловлар ҳам киради — масалан, агар у мавсумда камида 20 та гол урса, қўшимча мукофот олади..
Салоҳ 2017 йилдан бери "Ливерпуль" сафида тўп сурмоқда ва шу вақт мобайнида клуб билан 7 та совринни қўлга киритган, жумладан, АПЛ ва Чемпионлар лигасини.
Жорий мавсумда у АПЛ доирасида 31 та ўйинда 27 та гол ва 17 та голли узатма амалга оширган.
Комментарии