Саломатлик ҳар соҳада керак

  • 7 ноября, 2020, 20:37
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Прочее
CHERY AUTO

Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш коллежидаги спорт залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ходимлари «Шахсий намуна» тамойили асосида директор ва унинг ўринбосарлари оммавий тарзда жисмоний фаоллик тадбирларида иштирок этишди.

Tecno

Ушбу тадбир тажрибали спорт мураббийи назорати остида қуйидаги уч босқичда ўтказилди:

  1. Бадантарбия ва жисмоний машқларни гуруҳларга бўлинган ҳолда 15 дақиқа бажариш;
  2. Бир маромдаги кросс-югуриш машқлари, 20 дақиқа;
  3. Севимли спорт тури (футбол, волейбол, баскетбол, шахмат ва шашка, стол тенниси, кураш) билан ихтиёрий шуғулланиш, 45 дақиқа.

Таъкидлаш жоизки, айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мос равишда спорт зални қўшимча велотренажер, югуриш йўлакчаси, оғир атлетика жиҳозлари ва бошқа зарур спорт анжомлари билан тўлдириш режалаштирилмоқда.

Эндиликда, машғулотлар ҳафтанинг алоҳида икки кунида, иш вақтидан бўш вақтларда мунтазам ташкил этилиши, аёллар учун алоҳида аэробика ва шейпинг бўйича мутахассислар жалб этилиши, сузиш комплексларига йўлланмалар бериб борилиши спорт билан шуғулланиш режа-графикига киритилди.

Манба: aoka.uz

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию