Самир Насри "Андерлехт" билан шартнома имзолади

  • 5 июля, 2019, 21:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциялик машҳур ярим ҳимоячи Самир Насри фаолиятини Бельгия чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

Tecno

32 ёшли футболчи бугун “Андерлехт” клуби билан 2020 йилнинг ёзигача шартнома имзолади.  Таъкидлаш керакки, Насри эркин агент бўлгани учун Бельгия грандига текинга тушди.

Маълумот учун, Насри “Марсель” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида "Арсенал", "Манчестер Сити", "Севилья", "Антальяспор" ва "Вест Хэм" каби жамоаларда тўп сурган. Франция терма жамоасида эса 41та ўйинда майдонга тушган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию