Санчо бўлмаса Торрес

  • 14 апреля, 2020, 09:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби мавсумлар оралиғида ўз сафини "Валенсия" хавбеки Ферран Торрес билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, агар “қизил иблислар” “Боруссия” Дортмунд вингери Жейдон Санчони сотиб олишолмаса, бор эътиборларини айнан 20 ёшли испаниялик футболчига қаратишади.

Торрес жорий мавсум “Валенсия” сафида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию