
Санжар Файзиевнинг зарбасига копток дош бермади
Унда ҳамюртимиз Санжар Файзиев украиналик Илья Марченкога қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган ўйинда 6:2, 3:6, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнирда учинчи давра учрашувлари ўтказилди.
Энди тажрибали теннисчимиз навбатдаги босқичда қозоғистонлик Димитри Попкога қарши ярим финал йўлланмаси учун кортга тушади.
Комментарии