Саудия жамоалари Винисиусни олиш учун ақл бовар қилмас сумма тайёрламоқда

CHERY AUTO

Саудия Арабистони клублари "Реал Мадрид" вингери Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олиш ниятидан қайтгани йўқ. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Tecno

Маълумотларга кўра, бразилиялик футболчи ҳалигача мадридликлар билан шартномасини узайтириш борасида келишувга эриша олмаган. Бу ҳолат Саудия Арабистони лигаси клубларини янада фаоллаштирган.

Шу билан бирга, араблар ҳозирнинг ўзида Винисиусни сотиб олишни мақсад қилмаяпти. Улар бундай трансферни кейинги 3 йил ичида амалга оширишни режалаштирмоқда.

Манбага кўра, Саудия Арабистонидаги клублар Винисиус Жуниор учун жаҳон футболидаги рекорд даражадаги — 350 миллион евро миқдорида таклиф беришга тайёр.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию