
Сауль: "Атлетико" энди совринлар ютиши шарт"
Мадриднинг "Атлетико" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес жамоанинг янги мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди:
"Баҳоналар тобора камайиб бормоқда. Ўтган мавсумда 200 миллион евро сарфлашган бўлса, бу мавсумда ҳам яна шунча маблағ ажратишди. Вазият ўзгарган. Энди улар бошқа клублар сингари катта маблағ сарфлаяптилар, шу боис барча совринлар учун курашишлари лозим.
Ўтган мавсум баъзилар таъкидламоқчи бўлганидек ёмон кечмаган. Жамоа ғалабага жуда яқин келди, бироқ уни қўлга кирита олмади.
Симеоненинг сўзлари футболчиларга маъқул келаётган экан, улар яна узоқ вақт биргаликда ҳаракат қилишади", – дея таъриф бериб ўтди "Фламенго"нинг янги футболчиси.
Комментарии