Сенсация! Лазизбек Мулложонов кубалик Ла Крузни енгиб, ярим финалга йўл олди

  • 10 мая, 2023, 16:53
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Бокс
TIGGO 2 PRO

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида чорак финаллар бошланмоқда.

-92 кг вазн тоифасида Лазизбек Мулложонов кубалик Сезар Ла Крузга қарши рингга кўтарилади. Жанг 16:25дан сўнг бошланади.

Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз кўк формада, унинг рақиби қизил либосда ҳаракат қилади.

Биринчи раундда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди - 4:1.

Иккинчи раундда ҳам вакилимизнинг устунлиги қайд этилди - 3:2.

Охирги раундда Ла Круз устунликка эришди -2:3. Якуний ҳисоб 4:1 ва Лазизбек ярим финалга йўл олди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию