Сергей Лушчан: "Жуда қўпол хато сабабли тўп ўтказиб юбордик"

  • 16 апреля, 13:54
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Ўзбекистон кубоги, “Е” гуруҳи, 1-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида наманганликлар бош мураббийи Сергей Лушчан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. 

Мезбонлар устози одатдагидек, ўз сўзини беллашув ҳақидаги фикрлари билан бошлади.   

- Менга ўйин жуда ёқди, мухлисларга ҳам. Яна бир бор уддаладик. Жуда кўпол хато сабабли, ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик, охирида ўйинни қутқардик. Бир нечта имкониятлар бўлди. Улардан фойдаланишимиз керак эди. Ҳаёт давом этади. 

- Аббосжон Ғуломов икки мавсум давомида “Нефтчи”да асосий таркиб футболчиси бўлган. “Навбаҳор”да эса у захирада қолмоқда. Бунинг сабаби нимада?

- Жамоамиз янги. Биз йиғинлардан келиб чиқиб, иш олиб боряпмиз. Иккита йиғин ўтказдик. Ғуломов сифатли ўйинчи. У ёнимга келиб, таянч зонасида ўйнай олишини айтди. Мен бундан мамнун бўлдим. Чунки марказимиз кучаярди. Ҳозир бизда ҳар бир позицияда бир нафардан футболчи бор. Қолган ўйинчиларнинг ҳам сифатлари яхши, аммо ҳозирча асосий таркибга тортишмайди. Ғуломов асосий таркиб ўйинчиси. Бизда тақвим ўта тиғиз. Май ойининг охирига қадар ҳафталик циклда ишлаймиз. Шундай экан, ҳаммада имконият бўлади. Шундай экан, Ғуломов кейинги ўйинни асосий таркибда бошлаши ҳам мумкин.

- Ўтган учрашувда дарвозада Шукрон Йўлдошев турганди, бу сафар Умиджон Эргашев. Улардан қайсиниси асосий дарвозабон ҳисобланади?

- Уларнинг иккиси ҳам асосий дарвозабон. Бундан олдинги ўйингача бугунги баҳсда Эргашев ўйнаши бўйича келишиб олгандик. Чунки Эргашевга Фарғонадаги мағлубиятдан сўнг, психологик жиҳатдан босим бўлганди. У футбол ўйнаганди. Мен ўйинчилардан футбол ўйнашни сўрайман. Тўпни шунчаки тепиб юборишларини ҳеч қачон айтмайман. Дарвозабонлар мураббийи билан бугунги учрашувда Умиджон Эргашев майдонга тушишини келишиб олдик. Хато қилмадик, деб ўйлайман, у яхши ҳаракат қилди. Бизда тенг кучли икки нафар посбон бор. Улар сифатли дарвозабонлар ҳисобланишади.

- Бугунги баҳсда футболчилар белгиланган топшириқни қанчалик адо этишди?

- Ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишмаганида, 97 фоизга бажаришди, деган бўлардик. Голни ҳисобга олсак, 90 фоизга бажаришди. Умуман керакмас жойдан дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Бу ёш болаларча хато бўлди. Охирги дақиқаларда ўз дарвозамиздан кўп тўп ўтказяпмиз. Иккита йиғинни топ даражада ўтказгандик. Битта йиғинимиз маълум сабабларга кўра, бекор бўлди, агар ўша йиғин ҳам ўтказилганда, биз оптимал ҳолатда бўлардик. Ҳозир эса шу даражага яқинлашиб келмоқдамиз. Биз рақамлар билан ишлаймиз. Кимнинг кўрсаткичлари яхшироқ бўлса, шуни майдонга туширамиз. Кимдадир иккита оптимал таркиб бор. Бизда эса таркиб битта. Ким яхшироқ ҳолатда бўлса, ўша футболчи майдонга тушади.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию