Серхио Рамос ўзига янги жамоа танлади

  • 18 мая, 2023, 10:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ билан шартномаси якунланиб бораётган Серхио Рамос келаси мавсумни ўз юртида бошлаши кутиляпти.

Tecno

TodoFichaes нашрининг маълум қилишича, 37 ёшли ҳимоячи айни пайтда “Севилья” билан музокара олиб бормоқда ва келаси мавсум ўзини тарбиялаган мана шу жамоа сафида тўп тепмоқчи.

ПСЖ ҳам тажрибали ўйинчини олиб қолишга қарши эмас. Бироқ, Рамоснинг оиласи Испанияга кўниккан ва футболчидан юртга қайтишни талаб қилмоқда.

Агар Рамос оиласи талабини бажарадиган бўлса, маошининг катта қисмидан воз кечишига тўғри келади. Чунки “Севилья”нинг бюджети анча кам ва “реал” ёки ПСЖ даражасида маош тўлай олмайди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию