"Севилья" "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчисини сотиб олди

  • 13 июля, 2019, 09:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туркиянинг "Галатасарой" клуби ярим ҳимоячиси Фернандо Режес "Севилья" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра 31 ёшли бразилиялик футболчи андалусияликлар билан 3 йиллик битимга имзо чеккан. Унинг трансфери эса Ла Лига клубига 4,5 млн еврога тушгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фернандо Режес 2014-2017 йилларда "Манчестер Сити"даги фаолияти билан танилган.

Маълумот учун, Фернандо ўтган мавсум “Галатасарой” клубида 32та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол ҳамда 5та ассист ёздириб қўйишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию