Шаҳзод Шайманов ва яна бир футболчи "Машъал" кўригида

CHERY AUTO

“Машъал” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Муборакда давом эттирмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Серхио Маринангели кўрикда бўлган барча футболчиларни синаб кўрмоқда. Жамоа базасини ҳозирча, ҳеч ким тарк этгани йўқ.

Tecno

Бугунги машғулотларга Шаҳзод Шайманов ва Жаъфар Исмоилов келиб қўшилди. Ушбу футболчилар “Машъал” кўригида.

Аввалроқ, муборакликлар нигериялик 2 нафар футболчи билан 3 йиллик шартнома имзолагани борасида хабар бергандик.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию