Шахмат. Жавоҳир Синдаровга ғалаба керак, Нодирбек Якуббоевга дуранг ҳам етади - Жаҳон кубоги қизғин палласига кирди
Айни кунларда Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.
Мусобақа айни дамда қизғин палласига кирди. Ҳозирда 8 нафар шахматчи пойгада қолди. Қувонарлиси улардан 2 нафари ўзбекистонлик шахматчилар.

Бугун чорак финалнинг жавоб баҳслари бўлиб ўтади. Жавоҳир Синдаров ғалаба учун ҳаракат қилса, Нодирбек Якуббоев учун дуранг натижа ҳам ярим финал учун етарли бўлади. Якуббоев чорак финалидаги илк партияда ғалаба қозонганди.
Ҳамюртимиз оқ доналар билан Германия вакили Александр Донченкога қарши кечган учрашувда устунликка эришиб, чорак финалдаги икки партиядан иборат дуэлда ҳисобда олдинга чиқди.



Комментарии