Шахмат. Нодирбек Абдусатторов муддатидан аввал ярим финалга йўл олди

  • 27 октабря, 2022, 17:59
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Шахматы
CHERY AUTO

Исландияда давом этаётган шахмат бўйича “World Fischer Random Chess Championship” жаҳон чемпионатида иштирок этаётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 3- ва 4-турда исландиялик Хёрвар Стейн Гретарссонга қарши баҳс олиб борди. Эътиборлиси, вакилимиз иккала партияда ҳам муваффақият қозонди ва ҳисобидаги очколар сонини 8 тага етказиб олди.

Tecno

Таъкидлаш лозимки, Абдусатторов гуруҳ босқич учрашувлари якунланишига 2 тур қолганда ярим финал йўлланмасини нақд қилиб қўйди.

Шахматчимиз бугун 5-тур доирасида россиялик Ян Непомняшийга қарши 2 та ўйин ўтказади. Нодирбекни 6-турда АҚШ вакили Уэсли Со билан қарама-қаршилик кутмоқда.

Маълумот учун, шахматчилар ҳар бир турда 2 тадан партия ўйнашади ва ғолиб шахматчи 2 очкога эга бўлади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию