Шахмат. Нодирбек Ёқуббоев “Президент кубоги” соҳибига айланди!

  • 13 сентября, 2022, 19:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Шахматы
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, пойтахтимиз Тошкент 7-13 сентябрь кунлари шахмат бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун II халқаро турнирга мезбонлик қилди.

Tecno

Умумий соврин жамғармаси 100 минг АҚШ долларини ташкил этган “Президент кубоги”да дунёнинг 16 та мамлакатидан халқаро гроссмейстерлар, халқаро шахмат усталари, шунингдек, спорт усталигига номзодлар ғолиблик учун дона суришди.

Бугун, 13 сентябрь куни ўтказилган сўнгги тур баҳсларидан сўнг мусобақанинг барча ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди.

Халқаро турнирда 10 имкониятдан 7,5 очко жамғаришга эришган ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Арманистонлик Айк Мартиросян эса 7 очко билан кумуш медалини қўлга киритди. Сивук Виталий ҳам 7 очко жамғаришга муваффақ бўлган эди, аммо Украина вакили қўшимча кўрсаткичлар эвазига 3-ўриндан жой олди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию