Шахматчиларимиз халқаро турнир ғолиби

CHERY AUTO

Дунёнинг 15 давлатидан келган 100га яқин шахматчи 9 тур давомида швейцарча тизимда ўзаро рақобатлашди.

Tecno
Туркиянинг Мерсин шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган халқаро турнирда мамлакатимиз шарафини Нодирбек Абдусаттаров, Нодирбек Ёқуббоев, Алихан Гусейнов, Ҳалим Тураев ҳамда қизлардан Севара Баймуратова муносиб ҳимоя қилди.

Унда халқаро гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусаттаров 9 имкониятдан 7 очко жамғариб, мусобақа ғолибига айланган бўлса, Севара Баймуратова 5,5 очко билан қизлар ўртасида ғолиб деб топилди.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию