
"Шахтёр" Европа лигасининг антирекордини ўрнатди
Кеча “Интер” ва “Шахтёр” (5:0) жамоалари ўртасида бўлиб ўтган УЕФА Европа лигаси ярим финал учрашуви тарихдан жой олди.
Гап шундаки, шу кунгача ушбу турнирнинг ярим финалида ҳеч бир жамоа “кончилар”дек йирик ҳисобда имкониятни бой бермаган эди. Қизиғи, “нерадзуррилар”дан учралган бу мағлубият Украина чемпиони учун жорий мавсум Европа лигасидаги биринчи ва ягона мағлубият бўлиб қолди.
Энди 21 август куни “Интер” финалда “Манчестер Юнайтед”ни мусобақадан чиқариб юборган “Севилья”га қарши майдонга тушади.
Комментарии