
Шенсни: "Келгуси ҳафталарда якуний жавобимни айтаман"
"Барселона" ва Войцех Шенсни ўртасидаги шартнома узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда 35 ёшли дарвозабоннинг ўзи маълум қилди.
- Яширмайман, менга икки йилга янги шартнома имзолашни таклиф қилишди. Бироқ, мен буни оилам билан муҳокама қилишим керак - қайси йўл биз учун маъқулроқ бўлишини.
Мен буни оилам, рафиқам учун ва биргаликда қарор қабул қилишимиз лозим. Ҳозирча якуний қарор йўқ.
Уйдаги аксарият қарорларни рафиқам қабул қилади ва мен бундан сира уялмайман.
Футболга оид қарорларни ўзим қабул қиламан, аммо бу жуда ғалати вазият, сабаби биз бу ерга фақатгина бир йилга келишга, орзуларимизни рўёбга чиқаришга ва кейин қайтиб, гольф ўйнашга қатъий аҳд қилган эдик.
Мен келгуси бир неча ҳафта ичида қарор қабул қиламан. Ташкилий масалалар, ўқиш, кўчиш ва бошқа шу каби жиҳатлар бор. Ҳозирча содир бўлаётган воқеалардан завқланяпман ва бу ерда қолиш ёки қолмаслигим ҳақида бош қотираётганим йўқ, - деди польшалик посбон.
Маълумот учун, жорий мавсумда дарвозабон Ла Лигада 14 та ўйин ўтказиб, шундан еттитасида дарвоза дахлсизлигини қуруқ сақлади.
Комментарии