Шер Мамазулунов энди профессионал боксда!

  • 1 мая, 2022, 13:32
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Ўзбекистонлик профессионал кикбоксинг устаси Шер Мамазулунов энди ўз омадини профессионал боксда синаб кўради.

У Россиянинг Hardcore FC промоушенининг профессионал бокс йўналишида 6 та жангга шартнома имзолади. 

Мазкур промоушенда профессионал бокс йўналиши янги очилди ва илк турнирида ҳамюртимиз ҳам рингга кўтарилади.

Маълумки, Hardcore FC  ўзига хос қўлқопсиз жангларни ўтказиб келади ва бу тўқнашувлар рус заминида анчагина машҳурликка эришган. 

Маълумот учун, Шер Мамазулунов Россияда кўплаб турнирларда муваффақиятга эришган. Шунингдек, Fair Fight турнири чемпионлигини ҳам қўлга киритганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию