Шомуродов машғулотларга киришди. Рақиб чемпионлик учун даъвогар (фото)

  • 17 апреля, 2021, 12:36
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клуби элитада қолиш учун кураш олиб бормоқда. Навбатдаги ўйинда уларни яна бир жиддий синов кутиб турибди.

Tecno

Италия А Серияси 31-туридан ўрин олган учрашувни генуяликлар меҳмонда ўтказади. Чемпионлик учун даъвогарлар қаторида эътироф этилаётган "Милан" мазкур баҳсда фаворит мақомида дейиш мумкин.

Кучли рақибга қарши беллашув жиддий тайёргарлик талаб этади. Ҳамюртимиз ҳам ушбу тўқнашув учун машғулотларни бошлаб юборган. Жамоа матбуот хизмати ушбу жараёндан фотосуратларни тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" - "Женоа" ўйини 18 апрель куни Тошкент вақти билан соат 15:30 да старт олади. Жамоаларнинг сўнгги қарама-қаршилигида 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилганди.

20210417_123225

20210417_122602

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию