Шомуродовнинг рақобатчиси Италияга кетмоқчи
Туркия Суперлигаси тўпурарлари пойгасида Элдор Шомуродов билан рақобатлашаётган машҳур ҳужумчи Мауро Икарди фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириш имконига эга бўлди.
Бир неча мавсумдан бери “Галатасарой”да тўп тепиб келаётган аргентиналик ўйинчи ёзги трансферлар ойнаси вақтида “Милан”га кўчиб ўтиши мумкин.
Бу ҳақда инсайдер Маттео Моретто ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.
32 ёшли ҳужумчи “Милан”га ҳужум чизиғини янада кучайтириш ва жамоадан кетиши кутилаётган Сантьяго Хименесга ўринбосар сифатида таклиф қилинган. Икардининг ўзи ҳам Истанбул клубини тарк этиш вариантини истисно қилмаяпти, чунки сўнгги пайтларда асосий таркибги кириши қийинлашиб бормоқда.
Аргентиналик футболчи 2023 йил июлидан бери “Галатасарай” сафида тўп суриб келмоқда. Мауро Икарди истанбулликлар сафига ПСЖдан 10 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда Икарди клуб даражасида 21 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди.



Комментарии