Шомуродовнинг рақобатчиси Ла Лига клубига ўтмоқда

  • 24 июля, 2022, 13:08
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Рома" ҳужумчиси Карлес Перес "Сельта"га ўтишга яқин турибди, деб хабар беради “Tuttosport” нашри.

Tecno

Манба берган хабарга кўра, 24 ёшли футболчи испан клуби билан шартнома борасида келишиб олган. Трансфер тез орада расман маълум қилинади.

Ҳозирча трансфер шартлари маълум эмас.

Ўтган мавсумда Перес "Рома"нинг барча мусобақалар доирасидаги 28 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйган. “Transfermarkt” портали испаниялик футболчининг нархини 6 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию