"Шўртан" 4 футболчи трансферини эълон қилди

  • 12 февраля, 2023, 17:37
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Суперлигага қайтишни қаттиқ мақсад қилган Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси янги мавсумда Алексей Евстафеевни бош мураббий этиб тайинлади.

Клуб бош мураббийи янги жамоани шакллантириш мақсадида дастлаб Ғузорда кейин эса Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ташкил этди. Ўқув-машғулот йиғини давомида кўплаб футболчилар кўрикдан ўтди.

Бугун жамоа Зафар Полвонов, Шокир Йўлдошов, Сардор Теляков ва Жасур Умаров билан шартнома имзолади.

Футболчилар ҳақида қисқача маълумот:

Зафар Полвонов

Туғилган йили: 19.02.1985
Амплуаси: Ҳужумчи
Тўп сурган жамоалари: "Насаф", "Шўртан", "Динамо", ОКМК, "Андижон".

Сардор Тельяков

Туғилган йили: 14.01.1994
Амплуаси: Марказий ярим ҳимоячи
Тўп сурган жамоалари: "Истиқлол" (Фарғона), "Турон", "Навбаҳор".

Шокир Йўлдошов

Туғилган йили: 20.01.1996
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Тўп сурган жамоалари: "Машъал", "Шўртан", "Насаф", "Динамо".

Жасур Умаров

Туғилган йили: 29.03.1998
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Тўп сурган жамоалари: ОКМК, "Динамо".

"Шўртан" матбуот хизмати

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию