"Шўртан" "Металлург"нинг икки нафар футболчисини қўлга киритди

  • 6 января, 23:35
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бир неча йиллик танаффусдан сўнг про лигадан Суперлигага қайтган "Шўртан" клуби таркибини янги футболчилар билан бойитмоқда.

Tecno

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, "Шўртан" "Металлург"нинг икки нафар ўйинчиси билан шартнома имзолади.

28 ёшли ярим ҳимоячи Сирожиддин Қўзиев ва 22 ёшда бўлган ҳимоячи Азиз Пирмуҳаммедов ғузорликлар аъзосига айланишди.

Ўтган йили Қўзиев бекободликлар сафида 25 та учрашувда 1 та гол урган бўлса, Пирмуҳаммедов биринчи даврада "Сурхон"да 2 та, иккинчи даврада эса "Металлург"да 15 та баҳсда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию