"Шўртан" таркибини кучайтирмоқда. Суперлигадаги яна икки нафар футболчи билан шартнома тузилди

  • 20 января, 2024, 16:12
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

«Шўртан» футбол клуби янги мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилмоқда. Жамоага ўтган мавсумда Суперлигада ҳаракат қилган яна икки футболчи келиб қўшилди.

Фаолияти давомида Фарғонанинг «Нефтчи», Андижоннинг «Андижон» ва Қўқоннинг «Қўқон-1912» жамоаларида ҳаракат қилган ҳужумкор ярим ҳимоячи Абдуллоҳ Олимов янги мавсумда "Шўртан"га ёрдам беради. Футболчи ғузорликлар билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Шўртан олимов

Ўтган мавсумда Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси таркибида бўлган тажрибали ярим ҳимоячи Жўрабек Маннонов ҳам "Шўртан" билан бир йиллик келишувга эришди.

Шўртан маннонов

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар селекция ишларини давом эттиришмоқда.

"Шўртан" матбуот хизмати.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию