
Шохрухбек Турсунмахамматов АҚШ очиқ чемпионати ғолиб бўлди!
Жорий йилнинг 9-14 июль кунлари Техас штатида каратэ бўйича бўлиб ўтган АҚШ очиқ чемпионатида иқтидорли спортчимиз Шохрухбек Турсунмахамматов -75 кг вазн тоифасида якка тартибда кумите баҳсларида барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.
Эътиборлиси, вакилимиз жамоавий кумите баҳсларида ҳам ғолибликни қўлга киритди. Маълумот учун, Шохрухбек Турсунмахамматов 7 ёшидан буён карате билан мунтазам шуғулланиб келади.
У ўтган давр мобайнида 10 карра Ўзбекистон ва икки карра Марказиё Осиё чемпиони, шунингдек, Осиё чемпионати ва қатор халқаро мусобақалар совриндори ҳисобланади.







Комментарии