
“Сити” марказий ҳимоячиси келажаги қандай бўлишини билмаяпти
“Манчестер Сити”нинг тажрибали марказий ҳимоячиси Жон Стоунз жароҳат туфайли ўтган мавсумнинг катта қисмида жамоага ёрдам бера олмаган эди.
Хосеп Гвардиола жамоасида авлодлар алмашинувини амалга ошираётганини инобатга олиб, кўп манбалар 31 ёшли Жон Стоунзнинг ҳам кетиши ҳақида маълумот тарқата бошлади.
Бу вазиятга футболчининг ўзи фикр билдирди.
- Ўзимга ҳам жамоадан кетишим ҳақида кўп айтишяпти, лекин менда бу борада аниқ маълумот йўқ. Тўғриси, бу бироз кулгили ҳолат. Бунақа миш-мишлар қаердан ва нега чиқишини яхши биламан. Изоҳ беришга ҳожат йўқ.
“Манчестер Сити”да ўйнаш менга ёқади, ҳеч ким билан музокара ўтказилмаяпти. Мен бу ерда курашиш, ўйнаш ва соврин ютиш умидида юрибман, - деди Жон Стоунз.
Таъкидлаш жоизки, Жон Стоунзнинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг 30 июнида якунланади. Ҳамкорликни узайтириш бўйича ҳали ҳеч қандай ҳаракатлар кузатилгани йўқ.
Комментарии