"Сити" "Реал" қизиққан футболчини илиб кетмоқчи

  • 27 февраля, 22:20
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Милан" қанот ҳимоячиси Тео Эрнандеснинг келажаги ҳали ҳам муҳокама қилинмоқда. Матбуот хабарларига кўра, француз футболчисининг "россанери" билан шартномасини узайтириш бўйича музокаралари боши берк кўчага кириб қолган, бу эса бошқа топ-клубларга имконият яратиши мумкин.

Tecno

TEAMtalk нашри хабар беришича, Тео Эрнандесни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини "Манчестер Сити" кўриб чиқмоқда. Бунгача эса футболчини ўз сафига қайтариш истаги билан "Реал" қизиқаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Фулбекнинг Италия гранди билан амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охиригача тузилган. Нуфузли Transfermarkt портали 27 ёшли футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию