“Сити” Холандни кўндириш учун қанча тўлагани ошкор бўлди

  • 11 мая, 2022, 19:39
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” норвегиялик тўпурар Эрлинг Холандни клубга кўчиб ўтишини эълон қилди.

Tecno

Британиянинг машҳур The Telegraph нашри “шаҳарликлар” супертрансфер учун қанча сарфлашини аниқлади.

Манбанинг таъкидлашича, манчестерликлар 21 ёшли ҳужумчининг трансферига жами 250 миллион евро харажат қилади. Шундай 75 миллион евро бадал пули сифатида “Боруссия” ҳисоб-рақамига ўтказилади.

Холанднинг агенти ва оиласига 50 миллион евро берилади. Футболчининг ўзи 125 миллион евро олади. Бу сумма ичида ўйинчининг беш йиллик шартномаси бўйича тўланадиган маош ва шартнома имзолагани учун бонус бор.

Холанд 1 июль куни янги жамоасига кўчиб ўтиши айтилмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию