“Сити”ни тарк этган юлдуз орзусига етди

  • 14 августа, 13:44
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги мавсумида “Манчестер Сити”нинг қимматбаҳо ўйинчиси Жек Грилиш ижара асосида “Эвертон” шарафини ҳимоя қилади.

Tecno

Англиялик ҳужумкор футболчи янги жамоасида 18-рақам остида ўйнайди. Грилиш нега айнан шу рақамни олганини қуйидагича изоҳлади.

- Бу рақамни олишимга ўзига яраша сабаблар бор. Бошқа вариантлар ҳам бор эди, лекин мен энг кўп ёқтирган икки англиялик футболчи – Уэйн Руни ва Пол Гаскойн бу жамоада 18-рақамда ўйнаган экан. Буни билишим билан шу рақамни танладим. Жамоага ўтишимдан олдин Руни билан маслаҳатлашди. 18-рақамни танлаганимдан у ҳам мамнун бўлса керак, - деди Жек Грилиш.

29 ёшли Жек Грилиш “Астон Вилла” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Манчестер Сити” уни 2021 йилнинг ёзида рекорд сумма – 117,5 миллион еврога ўз сафига қўшиб олган.

Грилишнинг манчестерликлар билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар давом этади. Агар томонлар янги битим имзоламаса, англиялик юлдуз келаси ёз эркин агент мақомида ўзи истаган клубга қўшилиши мумкин.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию