“Сити”нинг янги футболчиси беш ойда клубни тарк этмоқчи
Англия миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланган дарвозабон Жеймс Траффорд “Манчестер Сити”ни тарк этишга тайёргарлик кўрмоқда.
“Бёрнли”даги муваффақиятли фаолиятидан кейин Манчестер суперклубига қайтарилганига беш ой бўлганига қарамай, у Хосеп Гвардиола ихтиёридан кетишга қарор қилди.
Бу ҳақда Goal.com хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, голкипер мавсум бошланишидан аввал, ўзига қизиқиш билдирган “Ньюкасл Юнайтед” сафига қўшилиши мумкин эди, аммо “Сити” клуби шартномадаги тенг ҳуқуқлилик банди орқали трансферни ўз фойдасига ҳал қилди.
“Шаҳарликлар” ёзги трансферлар ойнасининг охирги кунида Жанлуижи Доннарумма трансферини уддалаганидан кейин италиялик голкипер “Сити”нинг биринчи рақамли посбонига айланди.
Траффорд эса, жорий мавсумда атиги олтита учрашувда иштирок этди. Энди мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун январда бошқа клубга ижарага ўтишни режалаштиряпти.



Комментарии