Слот ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди

  • 26 августа, 08:08
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АПЛнинг 2-тури доирасида ўтказилган "Ньюкасл" - "Ливерпуль"  тўқнашувида меҳмонлар муҳим ғалабани қўлга киритди.

Ғалаба голини 16 ёшли Рио Нгумоа урди. Вингер иккинчи бўлимга қўшилган 6-дақиқада Коди Гакпо ўрнига майдонга тушди ва 100-дақиқада гол киритди. Ушбу ғалабадан сўнг мерсисайдликлар мураббийи Арне Слот ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

- Бугун ҳақиқий футбол ўйинини кўрмадим. Ҳамма нарса стандарт вазиятлар ва узун узатмалардан иборат эди. Ўйин олдидан мен айтган тактика деярли аҳамиятсиз бўлиб қолди. Лекин жамоамизнинг ўзини тутиши менга маъқул келди. Дастлабки ярим соат, 45 дақиқа жуда оғир кечди.

Рақиб ўн киши бўлиб қолганда, бу биз учун афзаллик бўлиши аниқ эди. Аммо дарвозабон ҳар бир стандарт вазиятни амалга оширса, сон жиҳатдан устунлик деярли фойда бермайди. Шу боис ҳисобни 2:0 ҳолатида сақлаб қолиш биз учун осон кечмади.

16 ёшли йигит учун ажойиб гол. Рио ўз ёши учун вазиятни аъло даражада якунлади. Кийиниш хонасида кимдир у аввал тўпни назоратга олиши мумкинлигини айтди, лекин у ўзига жуда ишонади. Нгумоа ёшига нисбатан ҳужумларни аъло даражада якунлайди, - деди нидерландиялик мутахассис.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию