
Слот: Гвардиола муаммога ечим топади, фақат...
Англия Премьер-лигасининг 13-турида "Ливерпуль" "Манчестер Сити" билан куч синашади. Учрашув олдидан Арне Слот ўйин ва Пеп Гвардиола ҳақида гапирди.
"Гвардиола бошчилигидаги "шахарликлар" жуда яхши жамоа ва мен Пепни дунёдаги энг яхши мураббийлардан бири деб ўйлайман. Рақибнинг ҳозирги муаммоси — Родрининг йўқлиги. Хатто энг яхшиси деб ҳисоблашимнинг сабабларидан бири шундаки, у ҳар доим ўз муаммоларини ҳал қилади. Лекин жамоам билан умид қиламизки,улар кейинги турдан ўзларини ўнглашади" - деди мерсесайдликлар мутахассиси.
Эслатиб ўтамиз, бугун "Ливерпуль" "Энфилд"да "Манчестер Сити"ни қабул қилади. Ушбу беллашув Тошкент вақти билан 21:00 да старт олиши режалаштирилган.
Комментарии