Смоллинг бунинг учун маоши камайишига ҳам рози

  • 22 марта, 2020, 19:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мавсумни “Рома” сафида ижарада ўтказаётган “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Крис Смоллинг  Римда қолмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 30 ёшли англиялик футболчи маоши камайишига ҳам рози. Унинг ижара муддати ёзда ўз ниҳоясига етади ва шундан кейин у яна “Рома”да қолмоқчи. Ўз навбатида “бўрилар” ҳам Смоллингни таркибда сақлаб қолиш истагида.

Маълумот учун, Крис жорий мавсум А Серия сафида 21 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уришга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию