"Сўғдиёна" - "Локомотив": Матнли трансляция
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'

Погребняк ҳам сариқ карточка олди.
- 90+'

Насриддинов сариқ карточка ишлаб олди.
- 90+'

Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Махарадзенинг биринчи зарбасини Митрович ажойиб тарзда қайтарди. Иккинчи уруниш ноаниқ чиқди.
- 88'

Саҳоб Рашидов тиббий ёрдам олмоқда.
- 86'
"Темирйўлчилар" ҳисобни тенглаштириш илинжида олдинга бормоқда.
- 82'

Омонов ўрнига Погребняк майдонга тушди.
- 77'

Махарадзе қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Митрович тўпни ушлаб қолишга эришди.
- 76'

Элёр Орипов ва Аюбхон Нўъмонов майдонга тушди. Улар Искандар Шайқулов ҳамда Марко Колакович ўрнида ҳаракат қилади.
- 75'
Меҳмонларнинг тезкор қарши ҳужумини Митрович қайтарди.
- 73'
Юсупов тўпни шеригига узатишда хатога йўл қўйди. Рақиблари ҳам бу вазиятдан фойдалана олмади.
- 72'
Омонов бир рақибидан ўтди ва жарима майдони ичига кирди. Бироқ Муллажонов хавфни бартараф этди.
- 69'

Санжар Рашидов ўрнига Даниель Насриддинов майдонга тушди.
- 68'
Абдухолиқовнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 64'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Туропов ваниҳоят гол урди. Омонов тўпни ўз вақтида узатиб берди.
- 61'

Баҳодир Насимов ўрнига Саҳоб Рашидов майдонга тушди.
- 59'

Комилов ўрнига Дамянович майдонга тушди.
- 58'
Ғулом-Ҳайдар Ғуломовнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. Анча хавфли вазият.
- 55'

Митровичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 54'

Шаҳбоз Жўрабеков сариқ карточка олди.
- 52'
Омоновнинг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.
- 50'
"Локомотив" тайм аввалида фаол ҳужумга ўтмоқда.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45+'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Жарима майдони марказига узатилган тўпларни жиззахликлар қийинчиликсиз бартараф этмоқда.
- 41'
"Локомотив" қарши ҳужумга ўтиб кетишда қийналмоқда.
- 37'

Бурчакдан узатилган тўпга Жаҳонгир Абдумўминов боши билан дарвозага йўллади. Митрович ўз ўрнида.
- 34'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шаҳбоз Жўрабеков жарима зарбасидан дарвозани ишғол қилди. Илёсов хатога йўл қўйди. Зарба ҳам аниқ ва чиройли чиқди.
- 30'
Ноаниқ узатма натижасида тошкентликлар ҳужуми барбод бўлди. Ўз навбатида, "Сўғдиёна" ҳам қарши ҳужумга чиқиб кета олмади.
- 27'
"Локомотив" ҳужумда фол ишлатди.
- 23'
Файзиевнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 21'

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Болтабоев Ҳасановнинг узатмасини дарвозага жойлаб қўйди.
- 18'
Омоновнинг зарбаси жуда ноаниқ кетди.
- 17'

Жаҳонгир Абдумўминов ҳам сариқ карточка ишлаб олди.
- 14'
Абдухолиқов жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳаммаси жойида.
- 12'

Шайқулов сариқ карточка ишлаб олди.
- 9'
"Сўғдиёна"нинг ҳужуми бесамар кетди.
- 5'
Туроповнинг узатмасини ҳимоячилар жарима майдонига ўтказмади.
- 4'
Темурхўжа Абдухолиқовнинг жаримадан йўллаган зарбасини жонли девор қайтарди.
- 3'

Митрович Туроповга нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 2'
Илёсов ўз вақтида тўпга чиқиб, уни ушлаб қолди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди.
- 0'
Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари. "Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашуви бошланиш арафасида. Ушбу учрашувни матнли тарзда эътиборингизга Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.



Комментарии