
Сон Анже Постекоглу билан хайрлашди
Сон Хён Мин "Тоттенхэм" бош мураббийи Анже Постекоглунинг истеъфоси юзасидан фикр билдирди. Клуб АПЛда 17-ўринни эгаллаган ва Европа Лигасида ғалаба қозонган мавсумдан сўнг мураббий билан хайрлашди.
"Сиз клубнинг йўналишини ўзгартирдингиз. Биринчи кундан бошлаб ўзингизга ва бизга ишондингиз, бир сония ҳам иккиланмадингиз. Ҳатто бошқалар шубҳа қилган пайтда ҳам.
Сиз ҳар доим бизнинг нима қила олишимизни билардингиз. Сизнинг ёндашувингиз клубга сўнгги ўн йилликдаги энг ёрқин кечани туҳфа этди. Бу хотираларни умр бўйи эслаб қоламиз.
Менга сардорлик боғичини ишониб топширганингиз – бу менинг фаолиятимдаги энг катта ютуқлардан бири. Сиздан ўрганиш – чинакам шараф эди. Сиз туфайли мен нафақат яхши футболчи, балки яхши инсон ҳам бўлдим.
Анже Постекоглу, сиз "Тоттенхэм" учун абадий афсонасиз. Раҳмат", – деб ёзди Сон Хён Мин ижтимоий тармоқларда.
Комментарии