Спорт курашлари. Ёшларимиз Осиё чемпионатида 7 та медалга эга чиқишди

  • 19 июля, 2023, 18:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Борьба
CHERY AUTO

Иорданиянинг Амман шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қизлар ўртасидаги баҳслар якунланди. Унда ҳамюртларимиз 2 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритишди. Эътиборлиси, бу натижа эвазига қизларимиз умумжамоа ҳисобида очколар бўйича Ҳиндистон ва Япония термаларидан сўнг учинчи ўринни эгаллашди. Шохсупага кўтарилган юртдошларимиз билан танишинг:

Tecno

Кумуш медаль:
-53 кг: Дилшода Матназарова
-59 кг: Сарвиноз Жиембаева

Бронза медаль:
-57 кг: Улмекен Эсенбаева
-62 кг: Нигина Собирова
-65 кг: Гулмира Айтмуратова
-72 кг: Мардона Қадамова
-76 кг: Валентина Тўрениязова

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию