Сульшер орзусидаги футболчини оляпти

  • 29 декабря, 2020, 20:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Сульшер анчадан бери кўз тикаётган Пау Торрес трансфери учун сармоя ажратишга қарор қилди.

Tecno

Манчестерликлар испаниялик марказий ҳимоячи трансферига 40 миллион фунт ва бир неча футболчи сотувидан келадиган маблағларни йўналтиради.

Бундан ташқари, инглизлар Торреснинг нархини 50 миллион еврога баҳолаган “Вильярреал”га трансфер доирасида ўз ҳимоячиси Эрик Байини ҳам таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Агар “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари Торрес билан келиша олмаса, жамоага “Севилья” ҳимоячиси Жюль Кунде ёки “Лестер” вакили Чағлар Суюнжуни таклиф қилади.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию