
Суперҳужумчи мана шунақа бўлади!
“Бавария”нинг 31 ёшли англиялик ҳужумчиси Ҳарри Кейн тўпурарлик борасида Германия Бундеслигасининг тарихий рекордини ўрнатди.
OptaFranz статистика марказининг маълум қилишича, тажрибали ҳужумчи Бундеслигадаги дастлабки икки мавсумида кетма-кет икки марта тўпурарлик пойгасида ғолиб чиққан биринчи футболчи сифатида рекорд ўрнатди.
Ҳарри Кейн бу мавсум чемпионатнинг 31 та учрашувида иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 26 маротаба ишғол қилди. Тўпурарлик пойгасида энг яқин таъқибчилари – Серу Гирасси ва Патрик Шикдан бештадан голга ўзиб кетди.
Шунингдек, англиялик футболчи узоқ йиллик фаолияти давомида илк маротаба чемпионлик унвонига сазовор бўлди.
Ҳарри Кейн “Бавария”дани дебют мавсум – ўтган йили ҳам Бундеслига тўпурари бўлган эди. Ўшанда тажрибали форвард 32 та ўйинда 36 та тўп киритган.
Умумий ҳисобда, Кейн икки мавсум давомида “Бавария” жамоаси сафида жами 91 та ўйинда қатнашиб, 82 та гол ва 24 та ассист муаллифи бўлди.
Комментарии