Суперклуб 10 та фуболчини трансфер қилмоқчи

  • 8 июня, 2024, 19:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” раҳбарияти ёзги трансферлар даврида жамоа таркибида жиддий ўзгартиришлар қилади.

Tecno

Лондон суперклуби мутасаддилари тўртта позицияни кучайтиришни мўлжалламоқда. Ана шу мақсадда, ўн нафар футболчи номи кўрсатилган трансферлар рўйхати тузилди.

“Аристократлар” қайси позицияларга кимларни мўлжаллаётганини қуйидаги рўйхатдан билиб олиш мумкин:

Дарвозабон: Жеймс Траффорд (“Бёрнли”), Филип Йоргенсен (“Вильярреал”);

Марказий ҳимоячи: Жан-Клер Тодибо (“Ницца”), Тосин Адарабиойо (эркин агент), Рональд Араухо (“Барселона”);

Марказий ҳужумчи: Виктор Осимхен (“Наполи”), Беньямин Шешко (“Лейпциг”), Айвен Тоуни (“Брентфорд”);

Ҳужумкор ярим ҳимоячи: Майкл Олисе (“ Кристал Пэлас”), Крисенсио Саммервилл (“Лидс”).

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию